Энг аввало бир-биримизга меҳр-оқибатли бўлайлик

Сақлаш
22:34 / 17.01.2023 1140 0

Табиатнинг ҳар бир куни ҳам олий неъматдир. Қаҳратон қишнинг аёзи ҳам синовли дамлардир. Инсон учун эса, энг аввало, ҳар кунининг тинчлик-осойишталик ва хотиржамликда ўтиши заруриятдир. Ҳар қандай ҳолатда, хоҳ қаҳратон совуқнинг аёзида чироғимиз, газимиз ўчиб қолиши аслида қай биримиз истаймиз, айтинг?

 

Зеро, бу вақтинчалик синовли кунларда аҳиллигимизни, бирдамлигимизни йўқотишимиз, тинчлигимизни йўқотишдир. Эҳ-ҳе, қандай синовларни бошидан ўтказган буюк халқмиз. Азал-азалдан халқпарвар, тинчликсевар элмиз. Шу боис ҳам буюк миллий маънавий меросимиз бор. Бир кун жанжал бўлган уйдан қирқ кун барака кетади дейишган халқимиз.

 

Шундай экан келинглар, ўтга мой сепмай, синовли дамларда халққа тинчлик ва хотиржамлик ўрнига турлича ғавғо тарқатмай, оғир ва вазминлик билан бу кунларни кузатиш барчамиз учун ҳам фарз, ҳам қарз, эканини унутмайлик!

 

Феруза МУҲИДДИНОВА
Юридик фанлари доктори, профессор, Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоси

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//