Шундай синовли кунларда аҳллигимизга кўз тегмасин

Сақлаш
19:39 / 17.01.2023 894 0

Бошқа махлуқотлардан фарқли ўлароқ, яратган Аллоҳ инсон зотига ақл, тафаккур, сўзни бисёр қилиб берди. Иймон бойликни, шукурни берди, сабрни берди. Айни дам барчамиз деярли бир хил шароитда яшаяпмиз, кун кечиряпмиз. Бир хонада исиниб, фарзандларимизга уйда вазифа бериб, улар назоратидамиз.

 

Қиш қишлигини қилмоқда. Табиатнинг ишига кўнмай илож йўқ. Шукур, бундан ҳам баттар бўлиши мумкин эдику? Сабр, совуқ аста чекиняпти. Кўрсатганига, берганига, энг муҳими ота билан онани, юрт нима, миллат нима танитиб қўйганига, элга, жамоатга қўшганига шукур!

 

Ўзбекистон деган диёрда туғилиш, унинг фуқароси — бир зарраси бўлиш — бу фахр, бу ифтихор, бу ғурурдир.

 

Шу юртга, ватанга хизмат қилиш барчамизга шараф бўлсин. Бу кунлар ҳам ўтади, кетади, аммо бундай вазиятда бир биримизга бўлган оқибат қолади, меҳр қолади, авлодлар қолади! Ҳаёт давом этади! Шундай синовли кунларда, юртдошларимизнинг аҳиллигига, бирлигига кўз тегмасин.

Миродилжон БОРОТОВ
Ўзбекистон Фанлар академияси, Давлат ва ҳуқуқи институти бўлим бошлиғи, юридик фанлар доктори

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//