Жамият
Бугунги ҳолатни таҳлил қиларканман, бир фикр келди. Яъни менлар кўпайиб, бизлар оз бўлгани учун, совуқ мисолида, ёлғон статистик маълумотлар, кўзбўямачилик, фақат ўзини ўйлаб, халқимизни эсидан чиқарган баъзи масъулиятсиз раҳбарларнинг юзи очилиши, албатта, бизни бугунги совуқ кунларига сабр бардош билан, шарқона юртига садоқати билан бардош берганимизни муҳтарам президентимиз рўй-рост, аниқ, далиллар билан бир неча мутассади совуққон ва бепарво раҳбарларини, ҳаттоки лавозимидан ҳам четлаштириб, қонуний жазо кўриш чораларини талаб қилдилар.
Биз ҳам бугунги кунда, барчамиз бир тан, бир жон бўлиб бирлашиб, қаноат қилиб, ахир биз ковид балосини енгиб, ҳаёт тарзимизни давом эттиряпмизку, демак бу кунларни ҳам, албатта, бир ёқадан бош чиқариб, бирлашиб, бир-биримизга тасалли бериб, ғалаба қиламиз деган умиддаман! Аслида биз ўзбекистонликлар қандай кунларни, ўзимизнинг ўзбекона маърифатимиз билан, нималарни бошимиздан кечирмадик, бу кунларни ҳам албатта енгиб чиқамиз. Мен ҳамиша талабалик йилларимни қаҳратон қишнинг сентябрдан декабргача -25-30 градусида пахта далада, қорни қоқиб-қоқиб пахта терганимиз, дала шийпонда музлаб қолганимизни эсласам, ваҳимага тушаман, ҳеч бир мутассади ташкилот раҳбари, ҳаттоки ректорларимизнинг ҳам хаёлига келмаган, бизни қай аҳволда эканимиз!
Ҳозир-чи, Аллоҳимга минг шукр, барча қийинчиликларимизни юртимиз раҳбари ўзлари кўрдилар, бизни барча талаб-таклифларимизни эътиборга олиб, масалани ечими дарҳол ечишга бел боғладилар. Энди биз ҳам, вақтинчалик ҳаёт синовига, бирлашиб, бир-биримизга далда бериб, яхши ва чиройли ниятлар билан, қалбимиз чироғини ёқиб, ҳаммамиз бир-биримизга малҳам бўлиб, холис мақсадларни амалга оширамиз деган умиддаман. Биз кучли, меҳр-шафқатли, самимий ва садоқатли юрт эгаларимиз, мен олийжаноб ватандошларимга ишонаман, бу ҳам бир вақтинчалик синовдир! Биз ҳаммамиз қалбимиз, юрагимиз меҳри билан бирлашиб, бу йўллардан эсон-омон чиқиб кетамиз, мен бунга ишонаман.
Жамила ШEРМУҲАММEДОВА, фалсафа фанлари доктори, профессор
«Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоси
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ