Жамият
Тошкент шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов бошчилигида 16 январь куни кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Мажлисда 16 январь куни президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарларига билдирилган жиддий танқид ва эътирозлардан келиб чиқиб, вазифалар белгилаб олинди.
Президент томонидан қайд этилган барча камчиликлар, аввало, бугунги кунда долзарб бўлган электр энергияси ва газ таъминотидаги узилишларни бартараф этишга асосий эътибор қаратилган.
Қайд этилишича, бир ҳафта мобайнида барча туманлардаги маҳаллаларда аҳолининг табиий газ ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш, содир бўлаётган узилишларни қисқа вақт ичида бартараф этиш вазифалари белгилаб олинган.
Бунинг учун мутасаддиларга ишга жиддий киришиш, бор имкониятлардан оқилона фойдаланиш, қўшимча кучларни жалб этиш топшириғи берилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77359
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ