Тошкент–Бухоро–Тошкент йўналишидаги учта поезд рейси бекор қилинди

Сақлаш
22:12 / 13.01.2023 2878 0

«Афросиёб» поездининг Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналишида қатновчи учта рейси бекор қилинди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати хабар қилди.

 

Таъкидланишича, Ўзбекистонда кузатилаётган аномал совуқ об-ҳаво туфайли, йўловчи поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўловчиларни ўз манзилларига етказиш давомида ноқулайликлар келиб чиқишини олдини олиш мақсадида ушбу йўналишда 13, 14, 15 январь кунлари амалга оширилиши лозим бўлган 3 та рейс бекор қилинади.

 

Йўловчилар ўз манзилларига этиб олиш мақсадида қуйидаги муқобил йўловчи поездлардан фойдаланиши мумкин:

 

12-сонли Тошкент—Бухоро («Шарқ»);

56-сонли Тошкент—Бухоро—Хива;

58-сонли Тошкент—Бухоро—Шовот;

72-сонли Тошкент—Бухоро—Олот;

125-сонли Андижон—Тошкент—Бухоро—Хива.

 

Хабарда айтилишича, харид қилинган чипталарни темир йўл чиптахоналарида, электрон харид қилинган чипталарни «чипта.раилwай.уз» сайтига қайтариш мумкин. Чипта 100 фоиз қийматда қайтарилади.

 

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ раҳбарияти йўловчилардан келиб чиққан ноқулайликлар учун узр сўрайди», — дейилади «Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати хабарида.

 

Аввалроқ «Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати хавфсизликни таъминлаш мақсадида поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилишини маълум қилганди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//