Фарғонада халқаро олимпиада ғолиблари аниқланди

Сақлаш
09:53 / 12.11.2021 1031 0

Фарғона вилоятида физика фанидан буюк мутафаккир Аҳмад ал-Фарғоний номидаги биринчи халқаро олимпиада ўтказилди.

 

Халқ таълими вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ҳамда бошқа идоралар билан биргаликда ташкил этилган мазкур танловда Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Уммон, Ўзбекистондан 130 нафар 9-11 синф ўқувчилари иштирок этишди. Шунингдек, Малайзия, Туркия каби 12 та давлат вакиллари олимпиадада онлайн қатнашиб, ўз билимларини синовдан ўтказишди.

 


Иштирокчилар дастлаб, 8 ноябрь куни Аҳмад ал-Фарғоний ҳайкали пойига гул қўйишди. Сўнг Ислом Каримов номидаги Театр-концерт саройида халқаро олимпиаданинг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов сўзга чиқиб, Ўзбекистонда физика фанидан биринчи бор ўтказилаётган халқаро олимпиада энг кучли, билимли ва иқтидорли ёшлар сафини кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлади ва иштирокчиларга омад тилади.
 

Икки кун давом этган олимпиадада қатнашчилар ўз билимларини ҳакамлар ҳайъати олдида синовдан ўтказишди. Натижаларга кўра, 56 нафар ўқувчи ғолиб деб топилди. Жумладан, Ўзбекистонлик ўқувчилар олимпиадада битта олтин, иккита кумуш, бешта бронза медалини қўлга киритишди.

 

 

Бугун тонгда ҳорижлик иштирокчилар ўз юртларига жўнаб кетишди.  

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//