Oyina.uz бугунги ўзбек адабиётининг энг севимли шоир ва ёзувчисини аниқлади

Сақлаш
02:52 / 12.11.2021 1940 1

“Oyina.uz” маънавий-маърифий портали телеграм каналида ўтказилган «Бугунги ўзбек адабиётидаги энг севимли шоирингиз / ёзувчингиз ким?» мавзусидаги сўровнома ва ниҳоят якунланди. Натижалар эса... кимлар учундир кутилган, кимлар учундир кутилмаган бўлди.

 

Адабиётда ҳар бир ижодкорнинг ўз ўрни бор. Буни сўровномалар орқали белгилаб бўлмаслиги кундек равшан. Уч кун давом этган онлайн овоз бериш жараёнида ёзувчи-шоирларнинг ижтимоий ҳаётда фаоллиги, интернетнинг ўзбек сегментида таниқлилиги, асарларининг фақатгина китобларда эмас, турли платформалар, мессенжерларда тарқалиши, қўшиқ ва кинога кўчгани каби омиллар ҳам роль ўйнагани сезилди.

 

Қувонарлиси, сўровнома ижтимоий тармоқлардаги адабий давралардан ташқари бошқа соҳадаги оммавий гуруҳларда ҳам кенг ёйилди. 53 700 дан ортиқ кўрилди, 18 496 та овоз берилди. Сўровнома 111 та оммавий, 998 та шахсий мулоқотларга улашилди.

 

 

Сўровнома гуруҳларга холисона эмас, балки фалончига овоз бериб юборинг қабилидаги илтимослар билан тарқатилгани афсусланарли. Овоз беришда тарафкашлик, маҳаллийчилик, ким ўзар пойга каби салбий ҳолатлар кузатилгани ҳақида таҳририятга турли фактлар, мурожаатлар келиб тушди. Адабиётда бош мезон ҳалиям адабиёт эмас, деган хулоса чиқариш қанчалар оғир.

 

Хуллас, шу ва шу каби бир қатор ўйлаб кўришга арзийдиган, ҳатто оғриқли мулоҳазалар уйғотган сўровнома натижалари билан танишинг.

 

“Oyina.uz” маънавий-маърифий порталининг «Бугунги ўзбек адабиётидаги энг севимли ёзувчингиз ким?» сўровномаси натижалари:

 

1. Эркин Аъзам – 26 % (1890 та);

 

2. Исажон Султон – 19 % (1445 та);

 

3. Назар Эшонқул – 16 % (1175 та);

 

4. Мурод Муҳаммад Дўст – 14 % (1006 та);

 

5. Хуршид Дўстмуҳаммад – 7% (530 та);

 

6. Хайриддин Султон – 5 % (352 та);

 

7. Луқмон Бўрихон – 4 % (326 та);

 

8. Зулфия Қуролбой қизи – 4 % (279 та);

 

9. Собир Ўнар – 3 % (234 та);

 

10. Абдуқаюм Йўлдош – 2 % (165 та).

 

“Oyina.uz” маънавий-маърифий порталининг «Бугунги ўзбек адабиётидаги энг севимли шоирингиз ким?» сўровномаси натижалари:

 

1. Усмон Aзим – 34 % (3716 та);

 

2. Иқбол Мирзо – 33 % (3659 та);

 

3. Сирожиддин Саййид – 13 % (1446 та);

 

4. Хуршид Даврон – 6 % (716 та);

 

5. Зебо Мирзо – 5 % (526 та);

 

6. Эшқобил Шукур – 3 % (337 та);

 

7. Хосият Рустамова – 2 % (247 та);

 

8. Фахриёр – 2 % (182 та);

 

9. Ҳалима Aҳмад – 1 % (165 та);

 

10. Йўлдош Эшбек – 1 % (100 та).

 

Эслатиб ўтамиз: ҳеч бир сўровнома мутлақ ҳақиқатни акс эттирмайди, тугал хулоса чиқаришга асос бўлмайди.

1 Изоҳ

Абдулла Аъзам

12:01 / 01.01.1970

Эътиборни бундай сўровномалар ўрнига замондошларимизда адабий дид тарғиботига йўналтирган яхши. Сўровномада юқори ўринни Усмон Азим билан Эркин Аъзам олгани менга маъқул. Аммо, айтайлик, бошқалар олганда уларнинг ижодига баҳо ўзгарар эдими? Ёки Улуғбек Ҳамдам, Қўчқор Норқобил каби ижодкорлар қаерда?

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//