Илм-фан
Коллеж ва техникумларга кириш учун тест синовлари 12-17 ноябрь кунлари ўтказилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Сардор Усмонов маълум қилди.
Қайд этилишича, имтиҳонлар 2 сменада ташкил қилинади. Тест синовлари 1-сменада 09:00 дан 12:00 га қадар ҳамда 2-сменада 14:30 дан 17:30 га қадар бўлиб ўтади. Тест синовлари касб ва мутахассисликка мос 2 та фан ва барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан (она тили, математика ва тарих)дан ўтказилади.
Талабгорларга мутахассислик фанларидан 20 тадан, мажбурий фанлардан эса 10 тадан жами 70 та тест топшириғини ишлаш учун 3 соат вақт ажратилади. Максимал балл – 189 балл бўлиб, мутахассислик фанлари бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун 3,15 баллдан (жами 126 балл), мажбурий фанлар бўйича эса 2,1 баллдан (жами 63 балл) берилади.
Талабгорлар рухсатномаларини Давлат тест марказининг ruxsatnoma.dtm.uz сайтидан юклаб олишлари мумкин.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
77749
Жамият
56721
Жамият
55944
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ