Жамият
Бугун, 30 декабрь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.
Уюшма ахборот хизматининг хабар беришича, унда Президент маслаҳатчиси Одил Қаландарович Абдураҳмонов қатнашди. Тадбирда ташкилий масала кўрилди. Шу вақтгача Ўзбекистон президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари вазифасида ишлаб келган Нодиржон Жонузоқович Холбўтаев раиснинг Ижодий ишлар бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинлангани тўғрисида маълум қилинди.
Нодир Жонузоқ 1976 йилда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида туғилган. Кўп йиллар «Ёшлик» журналига бош муҳаррирлик қилган.
У 2018 йил апрелида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосари бўлган, 2019 йил декабрида уюшма раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ