Илм-фан
Америка Қўшма Штатлари халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган тажриба-синов ишлари доирасида мамлакатимизда ўқувчиларнинг таълим натижаларини яхшилаш мақсадида Наманган ва Сирдарё вилоятларининг 208 та умумтаълим мактабларига жами 385.000 дона дарслик ва ўқитувчи учун қўлланмаларни тақдим этди.
“Cambridge University Press” нашриётининг 10 миллион доллар қийматидаги ушбу ўқув-методик мажмуалар 5-11-синфларда «Информатика ва ахборот технологиялари» (ИАТ), 1-11-синфларда «Хорижий тил - Инглиз тили» фанларини ўқитишни қўллаб-қувватлашга мўлжалланган.
USAID шунингдек, минг нафардан ортиқ ўқитувчига янги дарслик ва қўлланмалардан фойдаланиш ҳамда шахсга йўналтирилган таълим стратегияларидан фойдаланиш бўйича тренинглар ташкил этиб, бу йўналишда уларга яқиндан ёрдам беряпти.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ