Расман: Расул Кушербаевнинг депутатлик ваколати муддатидан олдин тугатилди

Сақлаш
16:11 / 26.12.2022 1052 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг депутатлик ваколати муддатидан олдин тугатилди. Бу ҳақда тегишли қарор 26 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида қабул қилинган.

 

МСК Кушербаевнинг ваколатларини муддатдан олдин тугатиш масаласини кўриб чиқди. Комиссия аъзолари бир овоздан унинг мандатини тугатишни қўллади. Қаршилар бўлмаган.

 

Аввалроқ Расул Кушербаев ўз Telegram-каналида депутатлик фаолиятини якунлаганини маълум қилганди.

 

«Депутатлик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бундай ишлай олмас эканман.

 

Бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман. Ишонч билдирган, қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат! Розинг бўлинглар! Насиб қилса қолганини вақт кўрсатади. Аллоҳ мададкор бўлсин», – деб ёзганди у.

 

У бунгача Twitter саҳифасида давлат бюджети лойиҳасининг жорий муҳокамасида қатнашмагани ҳақида ёзганди.

 

«Бу сафарги буджет муҳокамаларида иштирок этмадим. Катта ҳажмдаги лойиҳани ўқишга ҳам етарли вақт берилмади. 1-ўқишда ялпида сўз сўрасам «зам» спикер Улуғбек Иноятов очиқчасига сўз бермади. Сўнг мажлисдан чиқиб кетдим ва кирмадим.

 

Депутатларнинг оғзини ёпадиган «зам»ларни боридан йўғи яхши».

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//