
Илм-фан
Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ҳиндистоннинг энг йирик инновация ва бизнес инкубаторларидан бири - “T-Hub” ўртасида онлайн музокара бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида Ўзбекистонда стартап экотизимини шакллантириш ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, T-Hub технологик хаби делегациясига Ўзбекистон стартап экотизимини ўрганиш учун шароит яратиб бериш, ресурсларни аниқлаш ва стартаплар учун хаб ташкил қилишда ёрдам бериш, ҳамда стартап экотизими субъектлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва хаб учун керакли жамоани шакллантиришда кўмак кўрсатишга келишилди.
Стартапларни молиялаштириш мақсадида Тошкент ва Ҳайдаробод стартап экотизимлари ўртасида қўшма стартап лойиҳалари ташаббусларини илгари суриб, Ўзбекистондаги топ-10 стартапларни T-Hub акцелерациясидан ўтказиш, Ўзбекистондаги мавжуд ва янги стартаплар учун Ҳиндистонлик тажрибали менторларни жалб қилиш масаласи ҳам атрофлича ўрганилди.
Томонлар, шунингдек, Ҳиндистон ҳукумати Илм-фан ва технологиялари департаменти ва Ҳиндистоннинг Invest India инвестициялари қўмитаси ёрдамида Ҳиндистон Республикаси томонидан бошқа давлатлардаги стартап ва инновация экотизимларини ривожлантириш учун ажратилган грант маблағларини Ўзбекистон учун жалб қилишни ўрганиб чиқишга келишдилар.
T-Hub (Technology Hub) – Ҳиндистоннинг Телангана штатида жойлашган Ҳиндистоннинг энг катта инновацион ва бизнес инкубаторидир.
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ