Маданият
Президентимизнинг 2022 йил 2 февралдаги ПҚ-112-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 мартдаги 237-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳар йили Мукаррама Турғунбоева номидаги «Миллий рақс ижрочилари» республика кўрик-танлови ўтказиб келинади. Шу йилнинг 13 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Туркистон санъат саройида мазкур республика кўрик-танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди.
Республика босқичида иштирок этган 32 нафар раққоса орасида 1-ўринни Тошкент шаҳридан Усеинова Улкера Гаетовна; 2-ўринни Қорақалпоғистон Республикасидан Джумабаева Мақпал Максат қизи ҳамда Тошкент шаҳридан Мирзаева Гули Ойбек қизи; 3-ўринни Наманган вилоятидан Носиралиева Рухшона Фаррух қизи ва Тошкент шаҳридан Майра Ражапова қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Маданият вазирлиги ҳамда «Баҳор» давлат рақс ансамбли ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур кўрик-танловнинг ҳудудий саралаш босқичларида иштирок этган 217 нафар истеъдодли раққосадан 40 нафари республика босқичига йўлланмани қўлга киритган эди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ