Сиёсат
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномасидаги нутқининг лингвистик контент-таҳлилини ўтказди. Тасвирий ифодаловчи сўзлардан фойдаланиб, таҳлилчилар давлат раҳбари нималарга кўпроқ эътибор қаратаётганини аниқлади.
Президентнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси 2 соат 25 дақиқа давом этди. Шавкат Мирзиёев ўз Мурожаатномасида 6502 та сўз ишлатган. Энг узун сўзлар 15 ҳарф бўлиб, ўртача битта сўз 7 ҳарфдан иборат бўлган.
Давлат раҳбари таълим, соғлиқни сақлаш сифатини ошириш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, маҳаллани қўллаб-қувватлаш ва маъмурий ислоҳотлар ўтказиш соҳасидаги ислоҳотлар таъсирчанлигини ошириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.
Мурожаатноманинг асосий мавзулари «таълим», «аҳоли», «мактаб», «халқ», «инвестиция», «тадбиркорлик», «Конституция», «аҳоли», «маҳалла» ва «энергетика» бўлди. Жумладан, «таълим» сўзи 25 марта, «мактаб» сўзи 23 марта, «шахс» ва «халқ» сўзлари 22 марта, «Конституция» ва «инвестиция» сўзлари 20 марта, «тадбиркор» сўзи 19 марта ва «маҳалла» сўзи 18 марта ишлатилган.
Сўзларнинг йўналишлар бўйича тақсимланиш таҳлили асосий эътибор таълим-тарбия соҳасига бағишланган бўлиб, ихчам ва самарали давлат бошқарувини ташкил этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, энергетика соҳасини такомиллаштириш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишга қаратилганини кўрсатди.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ