Жамият
Тошкент шаҳридаги метрополитен ер усти линиясининг Дўстлик–Қўйлиқ ва Олмазор–Сергели йўналишларида жойлашган 19 та бекатни номлаш бўйича ишлар йўлга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти томонидан geonom.tashkent.uz сайти синов тариқасида ишга туширилди. Унда пойтахт аҳолиси метрополитен ерусти линиясининг Дўстлик–Қўйлиқ ва Олмазор–Сергели йўналишларидаги 19 та бекатга ном бериш жараёнида қатнашди.
Таклиф этилаётган ном:
географик объектга энг хос бўлган белгиларни акс эттириши;
жойлашган ердаги географик объектлар номларининг мавжуд тизимига мос тушиши;
маҳаллий аҳолининг географик, тарихий, миллий, этник, тилга оид ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олиши;
универсал ва қисқа – кўпи билан учта сўздан иборат бўлиши кераклиги айтилган.
Таклифлар 2022 йилнинг 5 декабрдан 11 декабргача қабул қилинди. Эндиликда давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тарихчилар, филологлар, ўлкашунос, топонимист, блогерлар ҳамда тегишли фаолият соҳаларида махсус билимларга эга бўлган экспертлардан иборат Ишчи гуруҳ келиб тушган таклифлардан ҳар бир бекат учун 3 тадан номни танлаб олади ва бу номлар онлайн овоз беришга қўйилади.
Таклиф йиғиш жараёнида 458 та фуқаро иштирок этиб, улардан 1900 тадан зиёд таклифлар келиб тушган.
Қонунчилик талабларига мувофиқ деб топилган номлар тез кунларда маҳаллий аҳолининг фикрини инобатга олиш мақсадида geonom.tashkent.uz сайтида онлайн-сўровга қўйилади.
Қайд этиш керак, эндиликда тошкентликлар географик объектларни номлашда ҳам онлайн қатнаша олади. 18 ёшга тўлган ва пойтахтда доимий ёки вақтинча рўйхатда бўлган фуқаролар geonom.tashkent.uz сайтида рўйхатдан ўтиб, Тошкент шаҳридаги янги географик объектларни номлаш ва мавжудларини қайта номлашда иштирок этиши мумкин.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ