Тошкент метрополитени бекатларини номлашда «Убайдуллахон» номзоди ўтмади

Сақлаш
15:15 / 30.11.2022 1140 0

Тошкент шаҳридаги метрополитен ер усти линиясининг Дўстлик–Қўйлиқ ва Олмазор–Сергели йўналишларида жойлашган 19 та бекатни номлаш, ташкилий масалаларни муҳокама қилиш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Тошкент шаҳридаги метрополитен ер усти линияси бекатларини номлашда метро яқинида истиқомат қилаётган маҳаллий аҳоли, кенг жамоатчилик фикрини йиғиш ҳамда овозга қўйиш мақсадида тез орада Тошкент шаҳар ҳокимлигининг махсус веб-саҳифаси ишга туширилиши айтиб ўтилган.

 

Кенг жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар устида ишлаш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил қилинган бўлиб, унда мазкур масалага масъул бўлган давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан бир қаторда, олимлар, тарихчилар, филологлар, ўлкашунос, блогерлар, топонимика соҳасида катта тажрибага эга бўлган мутахассислар таклиф этилган.

 

Йиғилишда қатнашган филолог, блогер Элдор Асанов бу ҳақда ёзган постида таклиф-номларни очиқламаган, бироқ «Убайдуллахон» номи қабул қилинмаганини билдирган.

 

«Яхши тўпланиб, яхши таклифлар берилди. Ҳам тарихий номлар, ҳам бугунги топонимия инобатга олинди. Жимжимадор ёки сиёсий номлар танланмади. Тарихий шахслар ҳам яхши танланди. Лекин Убайдуллахон ўтмади», – деб ёзди Асанов.

 

Қайд этиш керак, ерусти метрополитенининг Дўстлик–Қўйлиқ ва Олмазор–Сергели йўналишларидаги 19 та бекати ҳозирда вақтинча рақамлар билан номланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//