Маданият
Тошкентда Ўзбекистон Халқ артисти Берта Давидованинг 100 йиллик хотира кечаси концерти бўлиб ўтди.
Хотира кечаси концертини Маданият вазири Озодбек Назарбеков кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирда «Мақом» ансамбли ижросида Насруллоий асари ва «Сарахбори наво» каби асарлар ижро этилди. Шунингдек, Замира Суюнова («Талқини Баёт»), Комила Бўриева («Билмадинг»), Ҳуррият Исроилова («Чапандози қаландар»), Гулбаҳор Иркулова, Матлуба Дадабоева («Самарқанд Ушшоғи»), Марям Сатторова, Муножот Йўлчиева каби санъаткорлар ҳам чиқиш қилишди.
Берта Давидованинг ҳаёти ва ижоди Ўзбекистон анъанавий мусиқа санъатининг ривожланиш тарихи билан чамбарчас боғлиқ. Унинг касбий таржимаи ҳоли Юнус Ражабий раҳбарлигидаги илк мақомчилар ансамблининг ташкил топиш тарихи билан туташган. Мақом ансамблида умрининг 45 йилини самарали фаолият билан ўтказган. Ўзбекистон халқ артисти Берта Давидова «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳибаси ҳисобланади.
Берта Давидова ва унинг ижоди билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ