Маданият
Бугун, 15 декабрь куни Ўзбек Миллий академик театрида оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигига бағишланган адабий-бадиий хотира кечаси бўлиб ўтди.
Кечада таниқли адиблар, илм-фан, маданият, санъат намояндалари, ижодкорлар, талабалар ва кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлди.
.jpg)
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид нутқ сўзлаб, давлат раҳбарининг «Оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори ўзбек адабий муҳитида, шоир хотирасини абадийлаштиришда, у қолдирган адабий меросни ёш авлодга чуқур ўргатишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Шоирнинг «Танланган асарлар»и тўплами ҳамда «Усмон Носир замондошлари хотирасида» китоби нашр этилганини айтиб ўтди.
Тадбир аввалида кинематография агентлиги томонидан суратга олинган «Усмон Носир» ҳужжатли фильми намойиш қилинди. Шунингдек, кеча сўнгида Ўзбек Миллий академик драма театри ижодий гуруҳи томонидан «Усмон Носир» спектакли тақдим этилди.
.jpg)
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
77831
Жамият
56765
Жамият
55996
Жамият
51053
Жамият
//
Изоҳ йўқ