Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширувчи корхоналарга бир қатор имтиёзлар берилди

Сақлаш
21:51 / 15.12.2022 909 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Маълумотларга кўра, мазкур қонун лойиҳаси Давлат экология қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган. Мажлисда қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

 

Хўш, ушбу қонун қайси тамойиллар асосида ишлаб чиқилди? Қонун ижросида қандай янгиликлар амалга оширилади? Ушбу саволларга Давлат экология қўмитасининг Чиқиндилар билан ишлаш соҳасидаги методология ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўлими бош мутахассиси Отабек Раҳбаров жавоб берди.


Қонун лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасини ҳисобот даври якунлари бўйича жами даромаднинг умумий ҳажмида чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш фаолиятидан олган даромадларининг улуши 90 фоиздан кам бўлмаган солиқ тўловчилар томонидан 2026 йил 1 январга қадар ушбу фаолият тури бўйича фойда солиғи ва ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкалари бўйича тўлашини назарда тутувчи янги қисм билан тўлдириш таклиф этилмоқда. Бунда тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ҳисобланмайди. Қонун лойиҳаси берилаётган ушбу имтиёз натижасида соҳада фаолият юритувчи корхоналар ихтиёрида йиллик 26,3 миллиард сўм қўшимча даромад ҳосил бўлиши кутилмоқда.



Бугунги кунда республика бўйича санитар тозалаш корхоналари сони 137 тани ташкил қилиб, улар даромадининг умумий ҳажмида чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш фаолиятидан олинган даромаднинг улуши 90 фоиздан юқорини ташкил этмоқда.

Солиқ кодексининг 337, 483-моддаларига мувофиқ муайян фаолият йўналишлардаги солиқ тўловчиларга тегишли (асосий) фаолият турларидан олинган даромадлари жами йиллик даромадининг камида 90 фоизини ташкил этиши шарти билан солиқ имтиёзлари белгиланган.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш, саралаш ва қайта ишлаш фаолиятини юритувчи ихтисослаштирилган субъектларни қўллаб-қувватлаш орқали улар фаолиятини барқарорлаштириш, соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ҳамда қўшимча иш ўринларининг яратилишига хизмат қилади.


Бу эса ўз навбатида аҳоли пунктларининг санитария ва экологик ҳолатини яхшилаш, чиқиндиларнинг фуқаролар соғлиғига зарарли таъсирини олдини олиш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш баробарида мамлакатда экологик барқарорликни таъминлаш имконини беради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//