Жамият
Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими Лутфиддин Абдуллаевнинг хизмат автомобили йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.
«ЙТҲ туман марказидаги «Ал-Камол» савдо маркази рўпарасида содир бўлган. Ҳайдовчи тез ҳаракатланиб келган ва бошқарувни йўқотган. Машинада ҳоким бўлмаган. Машина дарахтга «осилиб қолган», — дейди воқеа гувоҳи.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари билан боғланилганда, воқеадан хабари йўқлигини ва суриштириб батафсил маълумот беришини маълум қилган.
Аварияга учраган 311 миллион сўмлик ушбу Captiva харид қилинишидан аввал кўплаб можароларга сабаб бўлганди. Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида кўриб чиқилган мазкур харид масаласи 25 нафар депутатнинг 24 нафари томонидан қўллаб-қувватланган бўлса, бир нафар депутат мазкур машинанинг сотиб олинишига қарши чиқиб, 311 миллион сўм пулни муҳтожларга сарф қилиш таклифини берганди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ