Жамият
Сурхондарё вилоятидаги автомобилларга табиий газ тўлдириш шохобчаларига вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида вилоятдаги автомобилларга газ қўйиш компрессор шохобчалари (АГТКШ)га етказиб берилаётган табиий газ таъминотини вақтинчалик чеклаш бўйича режа-жадвал тасдиқланган.
Унга кўра, белгиланган АГТКШ жуфт кунларида соат 7:00 дан 15:00 га қадар, айримлари эса тоқ кунларида соат 7:00 дан 15:00 га қадар табиий газ билан таъминланиши белгиланган.
«Мазкур чоралар вақтинчалик бўлиб, муносиб шарт-шароит пайдо бўлиши билан барча АГТКШ одатдаги иш тартибига қайтади» — дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкент шаҳри ва Фарғона водийси вилоятларида «метан заправка»лар фаолияти вақтинчалик тўхтатилганди.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77695
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ