Москва автобусларидан ўзбек тилидаги Россия армиясида хизмат қилишга жалб қилувчи эълонлар олиб ташланди

Сақлаш
15:42 / 12.12.2022 817 0

Москвадаги жамоат транспортларида ўзбек, қирғиз ва тожик тилларида Россия армиясига ёлланишга жалб қилувчи эълонлар жойлаштирилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Эълонда Россия Қуролли Кучларида шартнома бўйича ҳарбий хизматга кирганлар мамлакат президенти фармонига мувофиқ соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олиши мумкинлиги қайд этилганди.

 

Москвадаги автобуслар ва электроавтобуслар учун масъул бўлган ташкилот эълонлар ҳақиқатан ҳам кўрсатилганини, аммо аллақачон олиб ташланганини тасдиқлади. Қайд этилишича, эълон икки ой муддатга жойлаштирилган бўлган.

 

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Россия ҳудудида бўлган ўзбекистонликларни огоҳликка чақирганди. Агентлик Ўзбекистон Жиноят кодексининг 154-1-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилганини маълум қилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//