Спорт
Кеча пойтахтимиздаги халқаро аэропортда Япониянинг Токио шаҳрида ўтган XXXII ёзги Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган спортчиларимиз катта тантана билан кутиб олинди. Барча иштирокчилар, айниқса, “Токио-2020” ўйинларида Ўзбекистон байроғини сарбаланд этган спортчиларимиз – Баҳодир Жалолов, Улуғбек Рашитов, Акбаржон Жўраев, Давлат Бобонов ҳамда Бекзод Абдураҳмоновнинг яқинлари севинч кўзёшларини яшира олмадилар.
Тошкент аэропортининг кенг майдонида ташкиллаштирилган маросимда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев, 32-олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари, уларнинг яқинлари интеллектуал салоҳиятли инсонлар қилиб камолга етказиш, иқтидорини намоён этиши учун давлатимиз томонидан яратилган шарт-шароитлар натижасида қўлга киритилаётган ютуқлар, хусусан, дунёдаги мураккаб пандемия ҳолатига қарамай, Токио олимпиадасида спортчиларимизнинг матонат кўрсатганликларини алоҳида таъкидлашди.
– Давлатимиз, шахсан Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан биз, спортчиларга кўрсатилган ғамхўрлик, алоҳида эътибор, яратиб берилган шарт-шароитлар натижасида ушбу ғалабага эришдик. Менинг олтин медалим Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига совғамдир, — – дейди Олимпия ўйинлари ғолиби Баҳодир Жалолов.
Ўзбекистон спорт тарихида 19 ёшли спортчимиз Улуғбек Рашитов Токио олимпиадасида мамлакатимизга олтин медаль тақдим этган илк спортчига айланди. Унинг ғалабаси шарафига жаҳон спорт аренасида Ўзбекистон мадҳияси янгради.
Делегация аъзоларимизни кутиб олиш доирасида 32-олимпия ўйинларида зафар қучган спортчиларимизни тақдирлаш маросими ўтказилди. Миллий Олимпия қўмитасида ўтказилган тадбирда ҳар бир спортчимизга Ўзбекистон Республикаси Президентининг совғалари – енгил автомашиналар ва уй-жойларнинг калитлари тантанали равишда топширилди.
Спортчиларни кутиб олиш ва тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.Абдувохитов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов иштирок этди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ