Маданият
Бугун, 8 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида “Замонавий амалий-безак санъати: безак ва услуб” мавзусида III Тошкент Халқаро амалий санъат биенналесининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
.jpg)
Кўргазмада маҳаллий ва чет эллик 20 нафар устанинг ижодий ишлари намойиш этилади. Пандемия сабабли хориждан кела олмаган усталарнинг асарлари слайд-шоу кўринишида тақдим қилинди.
Биенналеда қатор кўргазмалар, маҳорат дарслари, илмий-назарий конференция ўтказиш режалаштирилган. Жумладан, ҳаттотлик, наққошлик, миниатюра асарлари, 90 га яқин оқ-қора фотосуратлар, япон қўғирчоқлари, кулолчилик, заргарлик маҳсулотлари кўргазмадан жой олган.

Тадбир доирасида хорижий меҳмонлар Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор масканларини томоша қиладилар. Кўргазма Ўзбекистон рассомлар уюшмасининг Самарқанд бўлими галереясида давом этади. Маҳорат дарсларини ўзбекистонлик, австриялик, россиялик амалий санъат усталари олиб борадилар.

Кўргазма 12 ноябрга қадар давом этади.
Спорт
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77443
Жамият
56555
Жамият
55739
Жамият
50809
Жамият
//
Изоҳ йўқ