Жамият
Фарғона водийси вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари бугун, 7 декабрь куни соат 11:00 дан вақтинча иш фаолиятини тўхтатди.
«Ўзтрансгаз» АЖ Ахборот хизматининг хабар беришича, бунга аҳоли, ижтимоий соҳа объектларининг табиий газга бўлган эҳтиёжи ортгани сабаб бўлган.
Станциялар қачон ишга тушиши маълум қилинмаган.
«Вазият изга тушгач одатий иш фаолиятига қайтилишини маълум қиламиз. Келтирилган вақтинча ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида «метан заправка»лар фаолиятининг тўхтатилиши бошланганди.
Мавзуга доир: «Бу об-ҳавода режали чекловлар киритмасак, эртага бунданда жиддийроқ талафот бўлиши мумкин» – Энергетика вазири
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ