Сиёсат
Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов вазифасидан озод этилган. Ушбу лавозимни Халқ банки бошқаруви раиси вазифасида фаолият юритиб келган Шуҳрат Атабаев эгаллаши кутилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz нашри ўз манбасига таяниб хабар бермоқда.
Бугун халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтади. Унда ташкилий масала кўриб чиқилади.
Сессияда Навоий вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Қобул Турсунов вазифасидан озод қилиниши ва унинг ўрнига Халқ банки бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келган Шуҳрат Атабаев янги ҳоким этиб тасдиқланиши кутилмоқда.
Қобул Турсуновнинг лавозимдан олиниш сабаби ҳозирча маълум эмас. У 2016 йил 25 декабрдан бери Навоий вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.
Спорт
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77443
Жамият
56555
Жамият
55739
Жамият
50809
Жамият
//
Изоҳ йўқ