Илм-фан
Ўзбек давлатчилиги тарихида ўзининг жасорати ва ҳарбий матонати билан миллий қаҳрамон сифатида ўчмас из қолдирган Жалолиддин Мангyбердининг шонли ва ибратли ҳаёт йўлини, сиёсий, ҳарбий маҳоратини, ватан олдидаги хизматлари, жаҳон халқлари тарихида тутган ўрнини ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида Хоразм вилоятида "Жалолиддин Мангуберди тарихининг янги саҳифаларини ўрганиш" мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.
Анжуман Республика Маънавият ва маърифат маркази, ЎзФА тарих институти, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Хоразм вилояти хокимлиги ва қатор ташкилотлар томонидан ташкиллаштирилади. Унда ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбарлари, Жалолиддин Мангуберди ҳаёти ва фаолияти ҳақида илмий тадқиқотлар, бадиий асарлар ёзган хорижлик олимлар, адиблар, таржимонлар иштирок этиши кутилмоқда. Жумладан, Туркия, Хитой, Венгрия, Россия, Миср каби мамлакатлар университетлари профессорлари, тарихчилари ва ижодкорлари онлайн ва офлайн тарзда иштирок этишади.
Конференциянинг биринчи кунида Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида “Жалолиддин Мангуберди – юксак ватанпарварлик тимсоли” мавзусида экспонатлар ва китоблар тақдимотини ўтказилади. Сўнг меҳмонлар иштирокида “Янги Ўзбекистон” боғига саёҳат ташкиллаштирилади.
Иккинчи куни Урганч шаҳрида ўзбек давлатчилик тарихи ва анъаналарини акс этувчи расмлар кўргазмасидан сўнг халқаро конференциянинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда йигирмадан ортиқ маҳаллий ва халқаро олимларнинг маърузалари тингланади. Эртасига эса Нуруллабой саройида бахши ва халфачилик бўйича маънавий-маданий ташкиллаштирилади.
Ҳозирда конференцияга ҳорижий олимлардан мақолалар қабул қилинмоқда.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ