Жамият
Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайишда давом этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотига кўра, 2022 йил 30 ноябрь ҳолатига республикада коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 154 нафарни ташкил этган.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
1 нафари Андижон вилоятида,
9 нафари Бухоро вилоятида,
8 нафари Жиззах вилоятида,
4 нафари Қашқадарё вилоятида,
7 нафари Наманган вилоятида,
10 нафари Самарқанд вилоятида,
3 нафари Сирдарё вилоятида,
9 нафари Сурхондарё вилоятида,
5 нафари Фарғона вилоятида,
3 нафари Хоразм вилоятида,
15 нафари Тошкент вилоятида,
79 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.
29 ноябрь куни республика бўйича коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 141 нафарни ташкил этганди. 28 ноябрда кетма-кет 3 кунлик ўсишдан кейин коронавирусга чалиниш ҳолатлари бироз пасайганди — 131 нафар. 25 ноябрдан 27 ноябргача бўлган муддатда эса мазкур статистикада фақат ўсиш кузатилган.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ