Илм-фан
Кеча, 29 ноябрь куни Ҳукумат қарори билан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида “Моҳир алоқачи” кўкрак нишони ва “Ўз касбининг устаси” белгиси таъсис этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қарорга кўра, “Моҳир алоқачи” кўкрак нишони билан ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган, камида 15 йил меҳнат стажига эга фуқаролар тақдирланади.
Шунингдек, “Ўз касбининг устаси” белгиси эса ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида фаолият кўрсатаётган муҳандис, электромонтёр, кабелчи, почтачи, антенначи-мачтачи, оператор, фельдъегер каби оммавий касб эгаларига топширилади.
Қайд этилишича, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги ташкилотлар кўкрак нишони ҳамда “Ўз касбининг устаси” белгиси билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 апрелгача вазирликка тақдим этиши лозим.
Кўкрак нишони ҳамда “Ўз касбининг устаси” белгиси ҳар йили 7 май – алоқа соҳаси ходимларининг касб байрами арафасида топширилади.
Тақдирланганларга БҲМнинг тўрт ярим баравари (1 млн 350 минг сўм) миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти берилади. Мазкур кўкрак нишони ва белги билан бир шахс фақат бир марта мукофотланади.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ