Тошкент вилоятида Зулфия Зокирова ҳайкал мажмуасини қуриш учун 28 миллиард сўм маблағ ажратилди

Сақлаш
18:28 / 06.11.2021 953 0

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов Нурафшон шаҳрида Зулфия Зокирова ҳайкал мажмуасини қуриш учун 28,4 миллиард сўм ҳамда замонавий кутубхона биносини қуриш учун 6 миллиард сўм маблағ ажратиш бўйича фармойиш чиқарди. Ҳужжат «E-qaror» электрон тизимига жойлаштирилган.

 

Жами 34,4 миллиард сўм маблағ Тошкент вилояти маҳаллий бюджетининг 2021 йил III чорак якунида шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан «Тошкент вилоятида бизнес марказларини қуриш дирекцияси» ДУКка ажратилади.

 

Бундан ташқари, фармойишда вилоят ҳокимининг аввалги — 2021 йил 23 апрелдаги фармойиши асосида Нурафшон шаҳрида Зулфия Зокирова номига ҳайкал мажмуасини қуриш ва атрофини ободонлаштириш ишлари учун ажратилган маблағдан ишлатилмаган 4,91 миллиард сўмлик қисмини белгиланган тартибда вилоят маҳаллий бюджетига қайтариши кераклиги айтилган.

 

Маълумот учун: Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги Хонобод қишлоғида яшаган Зулфия Зокирова турмуш ўртоғи вафот этгач беш ўғил ва бир қизни тарбиялаб вояга етказган. Аёл Иккинчи жаҳон урушида беш азамат ўғлининг баридан айрилган.

 

2019 йил Хотира ва қадрлаш кунида президент Шавкат Мирзиёев Зулфия Зокирова ва унинг фронтдан қайтмаган беш ўғли, садоқатли келинлари ҳақида гапирган ҳамда аёл хотирасига атаб муҳташам ҳайкал ўрнатиш ҳамда унга «Матонат мадҳияси» деб ном бериш таклифини билдирган эди.

 

2020 йил Тошкент шаҳридаги Ғалаба боғи марказида бу ҳайкал очилди, шунингдек Зулфия Зокировага бағишлаб  «Илҳақ» бадиий фильм яратилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//