Нукус воқеалари бўйича асосий айбдор Даулетмурат Тажимуратов судда Қуръони Карим келтирилишини сўради

Сақлаш
17:57 / 28.11.2022 1407 1

28 ноябрь куни Нукусда содир бўлган тартибсизликларда қатнашганликда гумонланган 22 кишига нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилмоқда.

 

Нукус воқеалари бўйича бўлиб ўтаётган судда асосий айбдор Даулетмурат Тажимуратов «қалбининг тозалигини исботлаш учун» Қуръони Каримни келтиришни сўраган. Суд бу каби юридик механизм қонунчиликда мавжуд эмаслиги учун унинг сўровини рад этган.

 

Шунингдек, Тажимуратов содир этилган ҳолатга гувоҳ бўлган фуқароларни ҳам суд ишига таклиф қилинишини сўради. Унинг бу илтимоси инобатга олинди ва асосий гувоҳлар сўроқ қилингач, қўшимча гувоҳлар сўроқ қилиниши белгиланди.

 

Қайд этиш керак, Нукус воқеаларида айбланаётганлар орасида ИИБ мулозими ҳам бор.

 

Айблов хулосасига кўра, Нукус шаҳридаги тартибсизликлар натижасида 6 млрд 681 млн 247 минг 508 сўм моддий зарар етказилгани маълум қилинди.

1 Изоҳ

Гоззал

12:01 / 01.01.1970

Ассалаума алейкум. Суд процессини кузатяпмиз. Чуни орасида укамиз бор. У Разбек Бекмуратов. КДУ укитувчиси. Болаликдан бирга усганмиз. Хар тамонлама намунали ойиланинг фарзанди. Тогамнинг угли. Суд хайатидан илтимос килардим. Билиб билмай аралашиб колган бу ишини кечиришини сураймиз. У такрорлайдиган, натугри иш киладиган ахлоксизлардан эмас. Тартиби, яхши характери,билими билан айникса тренерликда бир неча бор олкишларга эришган. Шогирдлари кутмокда,согинмокда. Таьлим сохасида хам талабалардан кучли билим талаб килиши, мавзуни чин дилдан тушунтира олиши билан кузга тушган еди. Агар суд одил хукум чикаргувчи орган болса, ушбу томонларини хам хисобга олишини хоклаймиз. Оилада битта угил ва хозирда уй рузгорини тебратувчиси еди. Ота онаси бир томонда якинда гина турмуш курган контрактта укийдиган айоли, кеча гина хали отасини хидини сезмаган чакологи Разбекнинг йулига термилиб утиришибди. У ва унинг сингиллари, тугишган кариндош уруглари хаммаси жамиятда катта уринга эга инсонлар, бундай оиладан туполончи, давлат бузгинчиси чикишига ишонмайман. Кудо кечиргувчи, сизлар хам конституциямиз байрами арафасида уларни авф етишингизни сураймиз

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//