Жамият
Куни кеча Тошкент шаҳри ва айрим вилоятларда чанг-қумли бўрон ҳодисалари кузатилгани ҳақида хабар берган эдик.
«Ўзгидромет»нинг маълум қилишича, ушбу ҳодисага шамол ва тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилиб сабаб бўлган. Пойтахт ҳавосидаги чанг миқдори меъёрдан 5 баравар ошгани қайд этилган.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергология маркази директори ўринбосари Гулнора Жамбекова чангли ҳаво вақтида нималарга эътибор бериш зарурлиги хусусида ўз мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Мутахассисга кўра, бу каби ҳодисалар рўй берганида асосан нафас олиш аъзолари қийналади. Натижада бир муддат киши сув ҳам ичмаслиги, овқатланмаслиги, ухлолмаслиги мумкин.
Намланган ниқоб ушбу ҳолатда қўл келади. Шунингдек, иложи борича тез-тез бурунни сув ёки шўр сув билан ювиш керак.
Оғиз орқали нафас олмасликка, кўп суюқлик ичишга ҳаракат қилиш лозим.
Агар йўтал кузатилса нима қилиш керак?
«Ингаляция яхши самара беради (иссиқ буғ бронхиал шиллиқ қаватни тезда намлайди). Тез-тез шамоллашдан азият чекадиган ҳар бир киши сурункали респиратор касалликларга (фарингит, ларингит, бронхит) эга бўлади. Бу каби кишилар бронхиал астмада қўлланиладиган «небулайзер»дан фойдаланишлари мумкин. Шунингдек, тузли эритма (NaCl 0,9) ишлатилиш ҳам тавсия этилади.
Салбий таъсирларнинг олдини олиш учун намлаб тозалаш ишларини амалга оширинг, агар мавжуд бўлса, намлагични ёқинг ёки чанг зарраларидан халос бўлиш учун аэрозолдан сув билан фойдаланинг. Деразаларни маҳкам ёпинг ёки нам чойшаб осиб қўйинг», дейди Гулнора Жамбекова.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ