Эри ва қайнотаси томонидан мажбуран машинада олиб кетилган аёлга ҳимоя ордери берилди

Сақлаш
17:42 / 25.11.2022 1644 0

Тошкент шаҳрида хотинини зўрлик билан машинага тиқиб олиб кетган косонлик эркак ва унинг отасига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан Косон тумани ҳокимлиги ҳам маълумот берди.

 

«Видеодаги машинага мажбуран ўтказиб олиб кетилган аёл 2000 йилда туғилган М.А бўлиб чиқди. Унинг турмуш ўртоғи ва қайнотаси уни Тошкентда кўчада ушлаб, куч ишлатиб, машинага солиб, Косон туманида бирга яшаган хонадонига олиб келган.

 

Ҳолат Косон тумани ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими ва Ички ишлар бўлими назоратига олинган бўлиб, кеча мазкур оила вакиллари билан профилактик суҳбат ўтказилди. Шунингдек, фуқаро М.А. билан оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Озода Парпибоева шахсан учрашиб, мулоқот қилди. Ҳозирда аёлдан тушунтириш олинган ва унинг эри ва қайнотасига нисбатан тергов ишлари бошланган.

 

Бундан ташқари, фуқаро М.А билан суҳбат ўтказилиб, ҳимоя ордери берилиши таъминланди ва тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, унинг хонадонига бориб яшаш шароитлари ўрганилди. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда», — дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//