Жамият
Ижтимоий тармоқларда 24 ноябрь куни эрталаб икки киши бир аёлга зўрлик ишлатиб, машинага солиб олиб кетгани тасвирланган видео тарқалди.
Кейинчалик Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса пойтахтда содир бўлгани ва аёлни зўрлик билан машинага тиқиб олиб кетганлардан бири унинг эри, иккинчиси аёлнинг қайнотаси эканини маълум қилди.
Аниқланишича, Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи 2000 йилда туғилган аёл бир нафар фарзандини ташлаб, Тошкент шаҳрига кетиб қолган. Шундан сўнг унинг эри ва қайнотаси аёлни топиб келишган ва куч ишлатиб уйга олиб кетишган.
Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 137-моддаси (одам ўғирлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Спорт
Жамият
77329
Жамият
56481
Жамият
55673
Жамият
50730
Жамият
//
1 Изоҳ
Нигора
12:01 / 01.01.1970
Фарзандини ташлаб кетган аёлга ҳам иш очиш керак. Ҳайвон ҳам фарзандини ташлаб кетмайди.