ИИВ тизимидаги «Топилмалар столи» фаолиятини тугатиш таклиф қилинди

Сақлаш
16:54 / 05.11.2021 891 0

Адлия вазирлиги «Давлат хизматлари марказлари томонидан йўқолган ашёларни қабул қилиш, сақлаш ва уларни эгаларига қайтариш ёки уларни давлат архив идораларига топшириш бўйича давлат хизмати кўрсатишни йўлга қўйиш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокамага қўйилди.

 

Ҳужжат билан Ички ишлар вазирлиги тизимидаги «Топилмалар столи» фаолиятини тугатиш ва туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари томонидан йўқолган ашёларни жисмоний ва юридик шахслардан қабул қилиш, сақлаш ва уларни эгаларига қайтариш ёки уларни давлат архив идораларига топшириш бўйича давлат хизмати кўрсатилишини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда.

 

Лойиҳада кўра, 2022 йил 1 мартдан бошлаб:

 

Давлат хизматлари марказлари томонидан йўқолган ва топиб олинган ашёларни қабул қилиш, сақлаш, эгаларига қайтариш ёки уларни давлат архив идораларига топшириш бўйича давлат хизмати кўрсатилиши йўлга қўйилади;

 

йўқотилган ашёларни қидириш бўйича мурожаатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам қабул қилинади.

 

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги 2022 йил 1 мартга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан йўқолган ашёларни қидириш, топилмалар ҳақида маълумот олиш имкониятини назарда тутувчи «Топилмалар» автоматлаштирилган қидирув тизимини жорий этиши керак бўлади.

 

Ички ишлар вазирлиги эса 2022 йил 1 мартга қадар Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда жисмоний шахсларнинг йўқотилган ёки ўғирлатилган шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари ўрнига уларга янги шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни берганда «Топилмалар» АТда хабарнома бериш боришни йўлга қўяди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//