Спорт
Исроилнинг Қуддус шаҳрида шахмат бўйича миллий терма жамоалар ўртасида FIDE жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон жамоаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида Полша билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. Ушбу натижа ўзбекистонлик шахматчиларга B гуруҳида 1-ўрин билан чоракфиналга чиқиш имконини яратди.
Бунгача жамоа гуруҳда АҚШ (2,5:1.5), Исроил (2,5:1,5) ва Ҳиндистонни (3,5:0,5) мағлуб этганди. Озарбойжонга эса 1,5:2,5 ҳисобида имконият бой бериб қўйилганди.
Чоракфиналда Ўзбекистонга Украина рақиблик қилади. Ўйинлар 23 ноябрь куни ўтказилади.
Маълумот учун, жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини GM Нодирбек Ёқуббоев, GM Жавоҳир Синдоров, GM Жаҳонгир Воҳидов, GM Шамсиддин Воҳидов, IM Абдумалик Абдусалимов ва IM Ортиқ Ниғматов ҳимоя қилмоқда. Уларга нидерландиялик Иван Соколов мураббийлик қиляпти.
Маданият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77948
Жамият
56846
Жамият
56078
Жамият
51125
Жамият
//
Изоҳ йўқ