Илм-фан
Бугун, 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институтида «Туркий адабиёт намуналари» 100 жилдлик мажмуасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан ташкил этилди.
Туркий давлатлар ҳамкорлиги кенгашининг 2019 йил 15 октябрь куни Озарбойжон Республикаси пойтахти Боку шаҳрида ўтказилган еттинчи сессиясида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Турк дунёси адабиётининг 100 жилдлик тўпламини тайёрлаш таклиф қилинган эди.
Ушбу тўплам Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбойжон ҳамда ташкилотга кузатувчи мақомида бўлган Туркманистон ва венгриялик XI-XXI асрларда яшаб ижод қилган 629 нафар шоир, ёзувчи ва мутафаккирларнинг асарларидан ташкил топган.
Тўпламни тайёрлашда 200 дан ортиқ таржимон, 100 дан ортиқ адабиётшунослар, ёзувчилар жалб этилди. Тўплам 200 минг тиражда чоп этилиши мўлжалланган.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ