Ўзбекистон бозорларидаги минимал ва максимал нархлар эълон қилинди

Сақлаш
16:18 / 05.11.2021 987 0

Давлат статистика қўмитаси 2021 йил 3 ноябрь кунги ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилди.

 

Унга кўра, ўрганилган вақт давомида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қуйидагича:

 

суякли мол гўшти (1 килограмм) — 45000–68000 сўм;

қўй гўшти (1 килограмм) — 52000–80000 сўм;

картошка (1 килограмм) — 2800–7000 сўм;

пиёз (1 килограмм) — 1200–3500 сўм;

сабзи (1 килограмм) — 1500–5500 сўм;

тухум (10 дона) — 7000–16000 сўм;

гуруч (1 килограмм) — 5000–17 500 сўм;

ўсимлик ёғи (1 литр) — 14000–24000 сўм;

шакар (1 килограмм) — 7500–9500 сўм.

 

Бунда фақатгина деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//