Жамият
Ижтимоий тармоқларда юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поезди йўлда тўхтаб қолгани, унда «свет» ҳам ўчиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Унда айтилишича, 3 ноябрь соат 22:23 да Тошкент—Бухоро йўналишидаги 766-сонли рейсда ҳаракатланаётган «Афросиёб» поезди режадан ташқари сафар давомида борт тизимидаги носозлик туфайли 4 дақиқага тўхтаб қолган.
Поезд машинистлари бортдаги барча қурилмаларни бошқариш тизимини тўлиқ қайта ишга туширгач (перезагрузка қилгач) поезд ўз йўлида давом этган ва «Бухоро» темир йўл вокзалига етиб борган. Тармоқда таралган видео айнан борт тизимини қайта ишга тушириш пайтида олинган.
«Ўзбекистон темир йўллари»нинг қайд этишича, Испания (Patentes Talgo S.L.U.)да ишлаб чиқарилган юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар ҳаракатни ташкил қилиш билан боғлиқ барча хавфсизлик талабларига жавоб беради.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77904
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ