Рейтинг: ОТМларнинг илмий ва инновацион фаолияти баҳоланди

Сақлаш
20:12 / 21.11.2022 2487 0

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан жами 91 та Олий таълим муассаса (филиал)лари илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор (директор ўринбосар)ларининг фаолияти ўрганилиб, 2021-2022 ўқув йили якуни бўйича олий таълим муассасаларининг илмий ва инновацион фаолияти баҳоланди.

 

Илмий ва инновацион фаолиятни ўрганиш тест ҳамда суҳбат шаклида ўтказилди, шунингдек олий таълим муассасалари томонидан тақдим қилинган жадваллардаги маълумотлар таҳлил қилинди.

 

Тест саволлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик маркази ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тайёрланди. Тест 25 та саволдан иборат бўлиб, натижалари 100 баллик тизимда баҳоланди. Тест жараёнида иштирокчиларнинг 14 нафари 56 баллдан паст, 57 нафари 71 баллдан паст ҳамда 19 нафари 71 балл ва ундан юқори баллар тўплади.

 

Суҳбат жараёни вазирлик ва идораларнинг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилди. Суҳбат жараёни ишчи гуруҳ раҳбари томонидан тасдиқланган «Олий таълим муассаса (филиал)лари раҳбарларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор (директор ўринбосар)лари фаолиятини баҳолаш мезони» асосида 100 баллик тизимда ташкил этилди. Маълумот учун: Суҳбат жараёнида раҳбар ўринбосарларидан 18 нафари 56 баллдан паст, 45 нафари 71 баллдан паст ҳамда 28 нафари 71 балл ва ундан юқори тўплади.

 

Натижалар тест ва суҳбат баллари йиғиндисининг ўртача қиймати ҳисобидан шакллантирилди. Тест ва суҳбат жараёнларига жалб қилинган 91 нафар раҳбар ўринбосарларидан 14 нафари 56 баллдан паст, 59 нафари 71 баллдан паст ҳамда 18 нафари 71 балл ва ундан юқори тўплади.

 

Ўрганиш натижаларига кўра 1-иловага мувофиқ юқори кўрсаткичга эга 10 та таълим муассасалари раҳбар ўринбосарларини рағбатлантирилади. Паст кўрсаткичга эга бўлган 10 та таълим муассаса раҳбар ўринбосарларига интизомий жазоларни қўллаш ҳамда натижаси бўйича бир ой муддатда Инновацион ривожланиш вазирлигига маълумот киритилиши талаб этилади.

 

Энг юқори 30 таликка кирган таълим муассасаси раҳбар ўринбосарларини нуфузли чет эл университетларига муассасанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 2023 йилнинг иккинчи чораги якунига қадар малака оширишга юборилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//