Жамият
Бугун “Халқлар дўстлиги” майдонида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганига 31 йил тўлиши муносабати билан “Муқаддасдир Ватан байроғи!” шиори остида тантанали байрам тадбири ўтказилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ўтказилган тадбирда давлат ва жамоат арбоблари, таниқли шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат намояндалари, спортчилар, ҳарбийлар, фаол ёшлар, ОАВ вакиллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов сўзга чиқиб, Давлат байроғи ҳар бир ўзбекнинг ғурури, ифтихори эканини таъкидлади.
Тадбир давомида бир гуруҳ зиёлилар, маърифат тарғиботчилари “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Шунингдек, “Муқаддасдир Ватан байроғи” мавзусидаги видеороликлар танлови ҳамда “Инсон қадри учун” туркумидаги видеороликлар танлови ғолиблари тақдирланди.
Тадбир якунида ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар ижро этилиб, харбий чиқишлар намойиш этилди.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ