Маданият
Кеча, 4 ноябрь куни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Исажон Султоннинг “Алишер Навоий“ романи тақдимоти бўлиб ўтди.
Тақдимотни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти ректори Шуҳрат Сирожиддинов очиб берди ва барчани буюк инсон ҳақида ёзилган яна бир янги китоб билан қутлади.
Таниқли адабиётшунос олимлар Баҳодир Карим, Абдулла Улуғов, Умида Расулова ва бошқалар мазкур китобнинг маънавий аҳамияти, ёзувчининг маҳорати, ижодий жасорати ҳақида тўхталдилар. Асар замонавий адабиётимиздаги катта воқелик ва салмоқли маънавий туҳфа эканлиги айтилди.
Ижодкорлар, талабалар романнинг яралиш тарихи, асарга туртки бўлган омиллар ҳақидаги саволлар билан муаллифга юзландилар. Исажон Султон роман яралиши билан боғлиқ жараёнлар ҳақида сўзлаб берди. Китобда Алишер Навоийнинг ҳаёт йўли, асарларининг яралиш тарихи, ижодий фаолияти, Ҳусайн Бойқаро билан муносабатлари ёритилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ