Ўзбекистонда илк марта ўзини-ўзи энергия ресурслари билан таъминлайдиган хонадон қурилди

Сақлаш
21:04 / 18.11.2022 2339 0

Ўзбекистонда илк марта қайта тикланувчи энергия манбалари орқали ўзини-ўзи энергия ресурслари билан тўлиқ таъминлайдиган хонадон барпо этилди, дея хабар қилди Энергетика вазирлиги.

 

БМТнинг Тараққиёт дастури лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида ўзини-ўзи қайта тикланувчи энергия манбалари орқали энергия ресурслари билан тўлиқ таъминлайдиган хонадон барпо этилди.

 

17 ноябрь куни ушбу уйнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Тошкент вилояти ҳокимлиги, Энергетика вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, БМТТД ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

 

Мазкур хонадонга 15 кВт қувватга тенг қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, хонадонни энергия ресурслари билан тўлиқ таъминлайди.

 

Шунингдек, хонадонда иссиқ сув таъминоти учун 200 литрли қуёш сув иситиш қурилмаси ўрнатилган.

 

Хонадон ўз эҳтиёжидан ортган электр энергиясини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотиб, қўшимча даромад олиш имконияти ҳам бор.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//