Тошкентликлар нафас олишда юзага келган муаммолар туфайли шифохоналарга мурожаат қилмоқда

Сақлаш
14:47 / 05.11.2021 957 0
Фото: «Gazeta.uz»

Тошкент шаҳридаги чанг–қум аралаш туман туфайли нафас олишда муаммолар юзага келган пойтахт аҳолиси тиббиёт муассасаларига мурожаат қилмоқда, деб хабар берди Республика ихтисослаштирилган илмий-аллергия маркази ва 1-шаҳар клиник шифохонасига таяниб, «Gazeta.uz».

 

Нашр 1-шаҳар касалхонасига таяниб хабар беришича, соат 22:45 да шифохонага Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманларидан икки нафар эркак нафас олишдаги муаммо туфайли мурожаат қилган. Ҳамширанинг сўзларига кўра, беморлардан бирида шамоллашдан кейин қуруқ йўтал бўлган, йўтал ҳаводаги чанг миқдорининг ортиши билан кучайган.

 

«Маълум бўлишича, эркакнинг хонадонидаги дераза ва эшиклар очиқ қолган, бунинг натижасида каравот ва бошқа мебеллар устида чанг тўпланиб қолган. Бемор каравотга ётса бўғила бошлаган», — дейилади шифохона хабарида.

 

Аллергия марказининг маълум қилишича, соат 22:30 атрофида Олмазор туманидан астма билан оғриган кекса аёл улардан тез ёрдам сўраб мурожаат қилган. Аллерголог Мираббос Нормуродовнинг сўзларига кўра, аёл уйда бўлган, деразалар ёпиқ бўлишига қарамай, хонага чанг кириб, нафас олиши қийинлашган.

 

Шифокор аллергия ва нафас олишда муаммолар кузатилганда уйдан чиқмасликни, деразаларни ёпишни ва бино ичидаги яшаш хоналарида намликни оширишни маслаҳат берди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//