«Вақф» фонди кексалар учун зиёратгоҳларга 50 фоиз чегирма белгилади

Сақлаш
14:27 / 05.11.2021 937 0

Ноябрь ойи «Кексалар учун туризм ойлиги» деб эълон қилиниши муносабати билан туризм соҳасида кексаларимиз учун ихтиёрий чегирмалар жорий этилди.

 

Бундан кўзланган асосий мақсад мамлакат бўйлаб кекса авлод вакилларининг саёҳат қилишини рағбатлантиришдир.

 

Ушбу ой давомида Республикадаги 223 та жойлаштириш воситалари (меҳмонхоналар ва меҳмон уйлари) хизматлари учун - 50 фоизгача, 204 та умумий овқатланиш масканларидаги хизматлар учун 20 фоизгача ихтиёрий чегирмалар жорий этилди.

 

«Uzbekistan Airways» АЖ томонидан эса шу давр ичида  ички авиақатновларда 60 ёшдан юқори эркаклар ва 55 ёшдан юқори бўлган аёллар учун эконом ва бизнес тоифаларининг (LPR3M,UPR3M, SPR3M, OPR3M ташқари) жорий нархларига 25 фоиз миқдорида ихтиёрий чегирмалар жорий этилган.

 

Бундан ташқари, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан мамлакат ичидаги тарифларга, ҳамда «Uzautotrans Service» МЧЖ томонидан маҳаллий йўналишларда қатновчи автобус чипта нархларига 10 фоиз миқдорда ихтиёрий чегирмалар амал қилади.

 

Шу билан бирга, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги бир қатор зиёратгоҳларга нафақа ва кекса ёшдаги фуқаролар учун 50 фоиз миқдорида чегирмалар белгиланган.

 

Маданий мерос агентлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Хоразм вилоятларидаги маданий мерос обьектларига кириш учун 20 фоиз миқдорда чегирмалар жорий этилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//