Жамият
Тошкентда 16 ноябрдан бошлаб кўча ёритиш тармоқлари вақтинчалик тунги истеъмолини чеклаш тартибига ўтказилди, деб хабар бермоқда «Тошшаҳарнур» давлат унитар корхонаси.
«Ҳозирги кунда республикамиз ҳукумати электр энергияси истеъмолчиларининг олдига яна бир муҳим вазифа — энергия ресурсларидан эҳтиёткорлик ва масъулият билан фойдаланиш вазифасини қўйди. Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари кечки ва тунги вақтда юзага келадиган вақтинчалик ноқулайликларни тушунадилар, шунингдек, кундалик ҳаётда электр энергиясидан оқилона ва тежамкор фойдаланишнинг умумий вазифаларини ҳал қилишда фаол иштирок этадилар, деб умид қиламиз», — дейилади корхона хабарида.
Кўча ёритиш тизимларини энергия тежаш режимига ўтказиш асосан марказий кўчаларнинг ёритиш тизимига ва иллюминация чироқларига тааллуқли бўлиб, кўча чироқлари бутунлай ўчирилмайди.
Кўчалар, аҳоли яшаш жойлари, мавзе ва маҳаллалар меъёр даражасида ёритилиши таъминланиши қўшимча қилинган.
Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев 16 ноябрь куни бўлиб ўтган брифингда Тошкентда кўчаларни ёритиш ва реклама LED-экранларини вақтинча ўчириш режасини маълум қилганди.
«Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказида электр энергияси кўп исроф қилинмоқда. Шу боис шаҳардаги ёритиш чироқлари ва электрон реклама эълонларини вақти-вақти билан ўчириш режалаштирилмоқда», — деганди вазир ўринбосари.
Бундан ташқари, Хўжаев табиий газ ва электр энергияси экспорти тўхтатилганини маълум қилганди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77356
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ