
Жамият
Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаевга кўра, тез кунда чекловлар масаласи 80 фоизга ҳал этилади.
У бу ҳақида АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилган.
«Бунинг учун табиий газ ва электр энергияси экспорти тўхтатилди. Ташқи импорт 20 фоизга оширилди. Бугунги кундаги узилишлар 8-10 соатлаб токни ўчиришга сабаб бўлолмайди.
Қайси ҳудудларда электр энергиясидаги узилишлар ярим ёки бир соатдан ошиб кетаётган бўлса, бунинг сабабларини ўрганамиз. Агар бунда инсон омили мавжуд бўлса, масъулларга чора кўрилади», — дея қайд этган вазир ўринбосари.
«Ўзбекнефтгаз» бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, GTL компаниясидаги ишлаб чиқариш 50 фоизга камайтирилиб, қолган газ аҳолига берилиши режалаштирилаётганини маълум қилди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ