Маданият
Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли адиб ва шоир Машраб Бобоев таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан у яшаб ижод қилган хонадонда ижод аҳли жам бўлди.
Хотира тадбирида Яшнобод тумани Паркент кўчаси 31-уйга ўрнатилган ёдгорлик барельефининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Унда уюшма раиси Сирожиддин Саййид, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо сўзга чиқиб, Машраб Бобоевнинг қолдирган адабий мероси, асарларининг мазмун-моҳияти, инсонийлик жиҳатлари ҳақида гапириб ўтди.
– Машраб Бобоевни ҳаммамиз устоз сифатида билардик. Жуда катта шоир, шоир бўлганда ҳам гўзал қалбли шоир эди. Шунингдек, кучли таржимон, етук драматург, моҳир публицист сифатида ҳам ном қолдирган. Энг аввало, яхши инсон сифатида хотирамизда яшамоқдалар, – деб айтиб ўтди Минҳожиддин Мирзо адибни эсларкан.
Адиб таваллудининг 80 йиллигига бағишланган тадбир куннинг иккинчи ярмида Ёзувчилар уюшмасида давом этди. Унда адабиётшунослар, журналистлар, адибнинг оила аъзолари Машраб Бобоевнинг шеърий тўпламлари, достонлари, романлари ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирдилар.

“Тушларимга кирар бир баҳор” номли ушбу кечада Ўзбекистон Халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Маматқул Ҳазратқулов, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори Абдусаид Кўчимов, ёзувчи Нортўхта Қиличев, “Дўстлик” ордени соҳиби Азиз Саид иштирок этди.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77904
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ