Жамият
Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида ўқиётган талаба-ўқувчилар учун «Жадид тафаккури» стипендияси таъсис этилгани ҳақида хабар бергандик.
15 ноябрь куни танлови ғолиблари аниқланди.
Юридик техникумлар ва академик лицей ўқувчилари ўртасида:
1-ўрин — Қодирова Гўзал Қодир қизи;
2-ўрин — Турғунбоев Абдулҳошим Икромжон ўғли;
3-ўрин — Раҳимова Анажон Отабек қизи.
ТДЮУ ва Ихтисослаштирилган филиал талабалари ўртасида:
1-ўрин - Зайниев Мужоҳид Ҳалимжон ўғли;
2-ўрин — Мурадуллаева Севинч Махсуджон қизи;
3-ўрин — Холбекова Мухлиса Холбек қизи.
Қайд этиш керак, стипендия учун танлов 2 босқичдан иборат. 1-босқичда иштирокчилар жадидчилик ҳаракатининг тарихи, мазмун-моҳияти ҳамда жадид намояндаларининг фаолиятига оид тестларни ечди ва иншо ёзди, 2-босқичда эса тақдимот ўтказиш, муаммоли вазиятларга ечим топиш каби синовлардан ўтди.
Танловдан мақсад ёш авлодда мустақиллик ғояларига садоқат ҳиссини кучайтириш, илмга интилишни рағбатлантириш, жадидчилик ҳаракати намояндаларининг ғояларини тарғиб қилиш орқали халқпарвар авлодни тарбиялашга ҳисса қўшиш, бўлажак ҳуқуқшуносларда ижодкорлик ва янгича дунёқарашни шакллантиришдир.
Жамият
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ