«Жадид тафаккури» стипендияси танловининг 1-босқичи ўтказилди

Сақлаш
17:39 / 26.10.2022 1054 0

Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида ўқиётган талаба-ўқувчилар учун «Жадид тафаккури» стипендияси таъсис этилди.

 

Бундан мақсад, ёш авлодда мустақиллик ғояларига садоқат ҳиссини кучайтириш, илмга интилишни рағбатлантириш, жадидчилик ҳаракати намояндаларининг ғояларини тарғиб қилиш орқали халқпарвар авлодни тарбиялашга ҳисса қўшиш, бўлажак ҳуқуқшуносларда ижодкорлик ва янгича дунёқарашни шакллантиришдир.

 

Стипендия Адлия вазирлиги томонидан ўтказиладиган тегишли танловда ғолиб бўлган талаба-ўқувчиларга тайинланади ва октябрь-июнь ойлари учун тўланади.

 

Стипендия учун танлов юридик техникумлар ва лицейлар учун алоҳида, олий юридик таълим муассасалари талабалари учун эса алоҳида йўналишда ўтказилиб, 2 босқичдан иборат бўлади. 1-босқичда иштирокчилар жадидчилик ҳаракатининг тарихи, мазмун-моҳияти ҳамда жадид намояндаларининг фаолиятига оид тестларни ечадилар ва иншо ёзадилар, 2-босқичда эса тақдимот ўтказиш муаммоли вазиятларга ечим топиш каби синовлардан ўтадилар.

 

Жорий йилнинг 25 октябрь куни мазкур стипендия учун танловнинг 1-босқичи Тошкент давлат Юридик университети биносида ўтказилди.

 

 

Танлов низомига кўра, 1-босқичда иштирок этиш учун жами 800 га яқин талабгор рўйхатдан ўтган. Босқич натижаларига кўра улардан 25 нафари 2-босқичга йўл олган. Иккинчи – якуний босқич натижаларига кўра жами 6 нафар талаба-ўқувчи стипендияни ютиб олиши мумкин.

 

 

Барча жараёнлар махсус комиссия ҳамда ота-оналар, талаба-ўқувчилар, устозлар ҳамда жамоатчилик фаолларидан иборат холис шахслар кузатуви остида кечади. Шунингдек, жараёнларни видеокузатув камералари воситасида YouTube платформасига тўғридан-тўғри узатиш орқали шаффофлик таъминлангани таъкидланмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//